Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

“Челси” – “Манчестер Юнайтед”: 2:3 ҳисоби қандай қилиб 4:3 га айланди?

Баҳо:
+1 | -

Бу қандай бўлди? Палмернинг мўъжизавий ўйини “Челси”ни қутқариб қолди.

Келинг, сюжетга амал қилайлик.

4' Конор Галлахер – 1:0. Марказдаги хатодан сўнг бутун “МЮ” жарима майдончасига қайтишга кечикди тўп Галлахерга бориб тушди ва ҳисобни очди.

19' Коул Палмер – 2:0 (п). Антони ўз жарима майдончасида эҳтиётсизлик қилди. Палмер пеналтини муаммосиз голга айлантирди.

34' Алехандро Гарначо – 2:1. “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси қарши ҳужум тугагач, тўпни олиб қўйди ва ҳисобни қисқартирди.

39' Бруно Фернандеш – 2:2. Андре Онана ҳужумни бошлаб берди. Атига 17 сония тўп дарвозга бориб тушди.

67' Алехандро Гарначо – 2:3. "Челси"нинг икки ҳимоячисини алдаб ўтган Антонидан ажойиб ассистенти.

90+10' Коул Палмер – 3:3 (п). Яна бир аҳмоқона бепарволик: Диого Далот Нони Мадуекани оёғига тепди. ВАР узоқ вақт вазиятни текширди, лекин пеналтини бекор қилиш учун ҳеч қандай сабаб топмади. Ва Палмер яна жуда аниқ ижро этди.

90+11' Коул Палмер – 4:3. Ва у бу ҳикояни хет-трик билан якунлади. 82 сонияда “Челси” 2:3 ни 4:3 га айлантирди.

"Биз 2:0 ҳисобида олдинда эдик, аҳмоқона хатоларга йўл қўйдик, лекин қўшиб берилган вақтда ўрнимиздан туришга муваффақ бўлдик, кейин эса...", - деди Коул Палмер.

Палмер бутун мавсум давомида "Челси"ни тортяпти

У Премьер-лиганинг 26 ўйинида 16 гол ва 8 голга ассистентлик қилган. Премьер-лигада гол уриш бўйича учинчи ўринда, фақатгина "Ливерпуль" аъзоси Салоҳ ва "Астон Вилла" аъзоси Олли Уоткинсдан ортда.

Коул ўзининг илк хет-трикини қайд этди. Лекин унинг ҳисобида бир нечта дубллар бор: "Бёрнли" билан охирги ўйинда (2:2), "Мидлсбро" билан Лига кубогида (6:1) ва АПЛда "Лутон"га қарши (3:2).

Палмернинг "Челси" учун бешта ғалабали голи бор: "Фулхэм", "Лутон", "Шеффилд", "Бёрнли" ва ҳозирда "МЮ"га қарши.

“Манчестер Юнайтед” жорий мавсумда бешинчи марта 4:3 ҳисобида ўйнади. Кўпинча бу ўйинларда мағлубиятлар кузатилган.

Сўнгги икки ўйинда "Юнайтед" 90-дақиқадан кейин беш очко йўқотди, улар “Брентфордъдан 90+8 гол қабул қилишди, энди эса "Челси" билан ўйинда.

"Челси" Лига кубоги финалида "Ливерпул"га мағлуб бўлганидан кейин тўртта ғалаба ва иккита дурангга эришди. Ҳа, бу ҳали ҳам ўнинчи ўрин, ҳатто "Манчестер Юнайтед" ҳам тўрт поғона ва беш поғона юқорироқ.

Ва фақат шу йўл билан "Челси" ниҳоят "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди. 2017 йилдан бери Премьер-лигада ҳеч қандай ғалаба бўлмаганди. 7 дуранг, 5 мағлубият.

Киритилди: 12:11, 05.04.2024.
Ўқилди: 2233 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.