Кириш Регистрация
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона 0-2 Женоа
15/03 18:00 Мальорка 2-1 Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед 3-1 Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас 0-0 Лидс
15/03 19:00 Пиза 3-1 Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло 0-1 Болонья
15/03 19:15 Нефтчи 1-0 Пахтакор
15/03 20:15 Барселона 5-2 Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль 1-1 Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо 2-1 Рома
15/03 22:30 Бетис 1-1 Сельта
16/03 00:45 Лацио 1-0 Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Осасуна
17/03 00:45 Кремонезе - Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано - Леванте

Анвар Ғофуров: "Бугун ҳар иккала жамоага ҳам очко керак эди"

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Динамо” учрашувидан сўнг "қалдирғочлар" устози Анвар Ғофуров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугун ҳар иккала жамоага ҳам очко керак эди. Ўз-ўзидан томонлар шунга ҳаракат қилди. Бизда ҳам рақибда ҳам дарвозани ишғол қилиш учун имкониятлар бўлди, аммо фойдалана олмадик. Афсуски, бизга ҳужумда совуққонлик етишмаяпти. Машғулотларда бу камчиликлар устида ишлаяпмиз, алоҳида вақт ажратяпмиз. Таркибимизда тажрибали футболчилар бор. Лекин рақобатни ошириш учун янада кучлироқ ўйинчиларни жалб қилишни ўйлаганмиз. Зеро, рақобат бор жойда албатта ўсиш бўлади.

Ҳеч ким атайин қизил карточка олай деб майдонга тушмайди, буниси аниқ. Тоҳир ўйинимизни кучайтиради деб умид қилгандик, аммо... Футболчи қандайдир сониялар ичида диққатни йўқотиши қизил карточкага сабаб бўлади. Бу футболнинг бир қисми. "Андижон"даги учрашувдан сўнг Усмонали ҳам анча сиқилди. Асосийси, бизда карточкалар атайин ишлатилган қўполликлар учун эмас. Қолганини йигитларга тушунтиришда давом этамиз.

Фарҳод ўз потенциалини тўлиқ намойиш қила олмаяпти. Олмалиқдаги учрашувда захирага олдим, машғулотларда ўзини кўрсатди, бугун яна таркибга қўйдим. Бироқ ўзини тўлиқ кўрсата олмади. Ўткировда потенциал юқори, биз унга ўзини кўрсатиш учун имконият берамиз, бироқ бунинг ҳам чегараси бор" - деди Ғофуров.

Манба: "Бунёдкор" матбуот хизмати
Киритилди: 23:03, 05.04.2024.
Ўқилди: 942 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.