Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Абдусалом Азизов Ўзбекистон U-23 терма жамоаси билан учрашди

Баҳо:
+ | -

Бир неча кунлардан сўнг Қатар майдонларида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги баҳслари старт олади. ўзбекистон Олимпия терма жамоаси гуруҳ босқичида Малайзия, Қувайт ва Вьетнам жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Бугун ЎФА Президенти Абдусалом Азизов ушбу муҳим турнир олдидан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзолари билан учрашди. Футболимиз раҳбари ёшларимиз олдида турган ушбу мусобақанинг масъулияти ҳақида фикр билдирар экан, мусобақада жамоамизга шахсан Президентимиз ҳам катта қизиқиш билан мухлислик қилаётганини айтиб ўтди. Ўзбек футболи тарихида илк бора Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиб, бутун халқимизга байрам ва хурсандчилик тақдим этиш имконияти мавжудлиги, бу борада жамоанинг потенциали етарли эканлиги айтилди. Энг муҳими — жамоада ғалаба руҳи борлиги ҳамда жанговар таркиб йиғилгани қайд этилди.

Жамоа бирдам бўлиб, интизомли ўйин кўрсатган ҳолда юрт обрўсини муносиб ҳимоя қилиши кераклигини таъкидланди.

Ўз ўрнида жамоамизнинг бир қатор етакчи футболчилари ҳам фикрларини билдириб ўтишди. Абдусалом Азизов мураббийлар штаби билан жамоанинг айни пайтдаги ҳолати ва тайёргарлик жараёни ҳақида суҳбатлашди. Тиббий штаб томонидан футболчиларнинг соғлиги, тикланиши ва витаминизациялаш жараёни борасида маълумотлар эшиттирилди. ЎФА Президенти футболчиларга энг замонавий, юқори даражадаги тиббий ёрдам кўрсатиш амалиётини давом эттиришга кўрсатма берди.

Учрашув якунида Абдусалом Абдумавлонович масъулиятли турнир олдидан жамоамизга яна бир бор омад тилади.

Киритилди: 23:18, 05.04.2024.
Ўқилди: 1531 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.