"Интер Майами" 36 ёшли ҳужумчи Лионель Мессини МЛСнинг 7-турида "Колорадо Рэпидз"га қарши 7 апрель куни бўлиб ўтадиган ўйин учун қайдномага киритганини эълон қилди.
"У қайтди", деб ёзган флоридаликлар X аккаунтидаги расмий саҳифасида.
Месси сўнгги уч ҳафтани жароҳати туфайли ўтказиб юборди.
Эслатиб ўтамиз, "Интер Майами" - "Колорадо Рэпидз" учрашуви Тошкент вақти билан 04:30да бошланади.