ОФК Чемпионлар лигаси регламентига кўра учрашув комиссари ҳар бир ўйиннинг энг яхши футболчисини аниқлаб, расмий қайдномани тўлдиради.
Кеча бўлиб ўтган “Бунёдкор” – “Поханг Стилерз” учрашувининг энг яхши футболчиси сифатида тажрибали ҳимоячи Хайрулла Каримов эътироф этилди.
Гарчи “Бунёдкор” дарвозаси рақиб томонидан икки бор ишғол этилган бўлса-да, Хайрулла Каримов жуда кўп вазиятларда фаол ўйин кўрсатиб, “Поханг Стилерз”нинг ҳужумларини тўхтатиб турди. Шунингдек, жамоа етакчиси сифатида жамоадошларини бутун ўйин давомида руҳлантириб турганини ҳам алоҳида эътироф этиш даркор.