"Манчестер Юнайтед"нинг янги раҳбарлари клуб харажатлари бўйича ҳисобот тузиш учун Interpath Advisory компаниясини ёллашди. Амалга оширилаётган ишларнинг мақсади камайтирилиши мумкин бўлган ортиқча харажатларни аниқлаш ва бунинг натижасида пулни тежашдир.
Дастлабки маълумотларга кўра, “Манчестер Юнайтед” раҳбарларига маъмурий ходимлар учун ҳайдовчили машиналардан фойдаланишни тақиқлашни маслаҳат берди, деб ёзади The Times.
"Манчестер Юнайтед" айни дамда Англия чемпионати турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа навбатдаги ўйинни 7 апрель куни "Ливерпуль"га қарши ўтказади.