"Арсенал" ҳужумчиси Букайо Сака Англия чемпионатининг 32-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйин ҳақида гапирди.
Эслатиб ўтамиз, учрашув Микель Артета шогирдларининг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди. Ушбу учрашувдаги уч очко эвазига "канонирлар" турнир жадвалида биринчи ўринга қайтишди.
"Биз биламизки, ғалаба бизни яна юқорига олиб боради. Биз кучайиб бормоқдамиз. Ўтган мавсум унчалик яхши бўлмади, лекин дарсларимизни ўрганиш нуқтаи назаридан ажойиб бўлди. Бу йил биз ўзимизни янада қулай ҳис қиляпмиз. Мен жамоа яхшиланганини ҳис қиляпман", - деди Сака Daily Mail билан суҳбатда.
"Арсенал" 71 очкога эга ва АПЛда пешқадамлик қилмоқда, "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" 70 очкодан кейинги ўринларда.