Айни пайтда Туркия чемпионатида "Галатасарой" сафида ўйнаётган колумбиялик ҳимоячи Давинсон Санчес Англия Премьер-лигасига қайтиши мумкин.
"Туманли Альбион"да футболчи Лондоннинг "Тоттенхэм" жамоасида ўйнаган. Teamtalk нашри хабарига кўра, футболчини "Ньюкасл" ўз сафига қўшиб олмоқчи. Жамоа бош мураббийи Эдди Хау ёзги трансфер ойнасида ҳимояни кучайтирмоқчи.
Санчеснинг номзоди мутахассиснинг қисқа рўйхатига киритилган. Жорий мавсумда 27 ёшли ҳимоячи Суперлигада 16 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 3 та сариқ карточка олди. Унинг трансфер нархи 17 миллион еврога баҳоланмоқда.