Бильбаонинг "Атлетик" клуби ва Испания терма жамоаси вингери Нико Уильямс 2023/2024 йилги мавсумда Испания Кубогидаги ғалабадан сўнг ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.
"Мен бу лаҳзани кўп марта орзу қилганман. Ўтган йили Кубок ярим финалида муҳим ўйинда гол уриш учун иккита имкониятга эга бўлдим, аммо улардан фойдалана олмадим. Финалга чиқиш арафасида эдик. Лекин ҳозир тарих ёзганимдан ва клубда ном қозонганимдан жуда хурсандман. Бу ғалаба мухлислар ва менинг оилам учун алоҳида аҳамиятга эга.
Мени доим омма олдида оддий Иньякининг акаси сифатида кўришарди ва охир-оқибат ўша оғирликни елкамдан олиб, ўз номимга эришаман. Акам уни нима учун севишимни билади. Аммо Оскар де Маркос каби бошқа футболчилар ҳам борки, улар ҳам олқишларга лойиқ", - деди Уильямс AS билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, Бильбаонинг "Атлетик" клуби 2023/2024 йилги мавсумда Испания кубогини қўлга киритган эди. Эрнесто Вальверде шогирдлари турнир финалида "Мальорка"ни 1:1 (4:2 пенальтилар) ҳисобида мағлуб этишди.
Жорий мавсумда вингер "басклар" учун барча турнирларда 30 та ўйин ўтказиб, 6 та гол ва 14 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали футболчининг тахминий нархини 50 миллион еврога баҳоламоқда.