Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Невилл: "МЮ" футболчиларининг майдонда қиладиган баъзи ишларини сиз ҳатто ўрта мактаб даражасида ҳам кўрмайсиз"

Баҳо:
+ | -

Гари Невилл "Ливерпуль" билан ўйиндан сўнг "Манчестер Юнайтед"нинг ўйин услубини танқид қилди.

Кеча АПЛнинг 32-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйинда (2:2) дуранг қайд этилди.

"Манчестер Юнайтед"нинг ўйин услуби ақлдан озган. Уларнинг майдонда қиладиган баъзи ишларини сиз ҳатто ўрта мактаб даражасида ҳам кўрмайсиз.

Улар ўз таркибини ҳимояланишда давом эттирмоқдалар, аммо майдон маркази бирдан бутунлай бўшаб қолди. Ўйинчилар шериклар ёрдамисиз мустақил равишда босадилар. Тўп ташлаш пайтида ўйинчилар олдинда туришади, лекин тўп орқага тўртликка ташланади.

"Манчестер Юнайтед" футболдаги энг оддий нарса деб ҳисоблаган нарсани жуда ёмон бажаради. Уларга қарши ўйнаш жуда осон. "Ливерпуль" биринчи бўлимда 15 марта зарба берди.

Аслида бундай учрашувларда мураббийлик иши йўқ. Сиз шунчаки индивидуал имкониятларга, омадга, дарвозабоннинг сейвларига ва ҳимоячиларнинг блокларига таянасиз. "Ливерпуль" билан ўйинда айнан шундай ҳолатга гувоҳ бўлдик.

Менимча, бу етарлича ҳаракат қилмаслик масаласи эмас. Жамоада мотивация борасида муаммо йўқ. Шунчаки, уларнинг ўйин даражаси кўп нарсани орзу қилар экан", - деди "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси.

Киритилди: 14:50, 08.04.2024.
Ўқилди: 686 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [9078]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3817]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3651]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2386]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [2093]

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди [1717]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1629]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1550]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1525]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [1433]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик