Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Ҳурматли ўзбек футболи мухлислари!

Баҳо:
+1 | -

Барчангизга маълум, 26 март санасида миллий терма жамоамиз жаҳон чемпионати саралш учрашувлари доирасида Ливан терма жамоасини Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида қабул қилади!

Ушбу учрашувга худди Терма жамоамиз каби Ўзбекистон футбол мухлислари клуби ҳам катта тайёргарлик кўрмоқда!

Жамоамизни қўллаб-қувватлаш билан бир қаторда 200 нафар футболсевар кўнгилли (волонтёр) мухлисларни стадионга киришларида кутиб олиб уларга яқиндан ёрдам берадилар!

Ўзбекистон - Ливан учрашуви учун 30000 та байроқча ва яна Ўзбекистон давлат байроғи рангларида 30000та байроқча тайёрланди! Ушбу байроқчалар стадионга ташриф ҳар бир мухлисга ўйин вақтида тақдим этилади!

Байроқчалар стадион ўриндиқларига турли кўринишда ўрнатиб чиқилади (барча мухлислар бир вақтда кўтаришганида тасвир келиб чиқади). Барча қилинаётган ишлар ўзбек футболи ва равнақи учун, барчаси жонажон ватанимиз Ўзбекистон учун!

Бу ишлар барчамиз учун янгилик бўлганини ҳисобга олган ҳолда, миллий терма жамоа мухлислар клуби стадионга 26 март куни ташриф буюраётган мухлислардан қуйидагиларни илтимос қилади:

1. Стадионга ташриф буюрганингизда чиптангизда белгиланган жойга ўтиринг. Кимдир сизнинг жойинизга ўтириб олган бўлса, уни туришини ҳамда байроқчаларни жойида қолдиришини талаб килинг.

2. Ўриндиқлардаги байроқчаларни ўрнини асло алмаштирманг ва бошқа ўриндиқлардаги байроқчаларни олманг!

3.Байроқчаларни қай бирини қайси вақтда кўтаришни сизларга волонтёрлар айтиб туришади.

Барчага маълумки, Европадаги катта ўйинлар вақтида стадионда мухлислар ёрдамида турли мозаикалар тайёрланади. Энг охиргиларидан бири "Ноу Камп" стадионида ташкил қилинди. Агарда юқоридаги қоидаларга барча риоя қилса Ўзбекистон футбол мухлислари тайёрлаган мозаика ҳам ажойиб тарзда чиқади. Бунда стадионга келган барча-барчанинг ҳиссаси бўлади!

4. Байрокчалар Мухлислар клуби мулкидур ва уларни СТАДИОННИ ТАРК ЭТАЁТГАНИНГИЗДА, ЧИҚИШ ЙЎЛАГИДАГИ ҚУТИЛАРГА ТАШЛАБ КЕТИНГ!!!

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:56, 15.03.2013.
Ўқилди: 16562 марта.
Фикрлар: 64 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8467]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3674]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3630]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3357]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2645]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2031]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1755]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1484]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1431]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1411]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик