Яқинда ҳимоячилар Рафаэль Варан ва Жонни Эванс "Манчестер Юнайтед" лазаретидан жой олишди.
Жамоа бош мураббийи Эрик тен Хаг француз ва шимолий ирландиялик футболчининг аҳволи ҳақида фикр билдирди.
"Мен улар қисқа муддатда қайтиб келишади деб ўйламайман" - деди тен Хаг журналистларга.
Эслатиб ўтамиз, якшанба куни "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ливерпул"га қарши баҳс олиб борди. Ушбу учрашув 2:2 ҳисобида дуранг билан якунланди.
"Қизил иблислар" айни дамда турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди. "Манчестер Юнайтед" навбатдаги ўйинини 13 апрель куни "Борнмут"га қарши ўтказади.