Жорий йилдан воҳамфутболида яна бир жамоа пайдо бўлди, бу Косон шаҳрига тегишли “Аланга” жамоасидир. Қашқадарёнинг Косон шаҳри ҳам ўзидан етишиб чиққан футболчилари билан юртимизда донг таратган шаҳарлардан ҳисобланади.
Бунга мисол қилиб ҳозирги пайтда Фарғонанинг “Нефтчи” клубида фаолият юритаётган Анвар Бердиев, “Шўртан” жамоасининг сардори, мамлакатимизнинг кўп марта чемпиони Асрор Алиқулов ва “Насаф” жамоасининг ҳимоячиси Ботир Қораев ҳамда бошқаларни келтириш мумкин.
“Аланга” жамоасини бундан буён Дилшод Андаев шуғуллантиради ва майдонга олиб тушади. Ушбу мутахассис кўп йиллардан бўён 1995-1997 йилларда таваллуд топган ёшларни “Машъал” футбол академиясида тарбиялаб келаётган эди. Унинг кўплаб шогирдлари мамлакатимиз ёшлар терма жамоаларида ҳам тўп тепишидан хабарингиз бор. Ана шу мутахасис энди “Аланга” жамоасига устозлик қилади. Унга воҳалик футбол ишқибозларига яхши таниш бўлган, “Машъал” жамоасида кўп йиллар тўп тепган Рустам Тоғаев ёрдам беради. Жамоага Баҳриддин Омонов раҳбарлик қилади.
Хабарингиз бор, “Аланга” жамоаси жорий йилда 1-лигада иштирок этади. Ушбу жамоага Муборак газни қайта ишлаш заводи ҳомийлик қиладиган бўлди. Бу хабар ҳам биз мухлисларни хурсанд қилмай қолмайди.
“Аланга” жамоасининг базаси Қарши шаҳрида жойлашган, улар уй учрашувларини Косон шаҳридаги стадионда ўтказишади.
Бугун Дилшод Андаев шогирдлари мавсумга тайёргарлик юзасидан Муборакда “Машъал” жамоасига қарши иккита назорат учрашувини ўтказишади. Учрашув Б.Bафоев стадионида соат 10:00да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, 1-лига баҳсларига 28 март куни старт берилади. Дилшод Андаев шогирдлари дастлабки икки турни сафарда, яъни “Хива” ва “Орол” жамоаларига қарши ўтказишади.
Биз, барча воҳалик футбол ишқибозлари номидан Дилшод Андаев ва унинг шогирдларига мусобақаларда муаффақиятли қатнашиб, катта зафарларни қўлга киритишларини тилаб қоламиз, ажаб эмаски, келгусида олий лигада қатнашадиган яна бир воҳамиз жамоасига асос солинган бўлса.