Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа

Аббос Файзуллаев: "Чемпионлик учун пойгадан чиқмадик"

Баҳо:
+ | -

ЦСКА футболчиси Аббосбек Файзуллаев жамоа чемпионлик пойгасида қоладими, деган саволга жавоб берди.

"Менинг фикримча, ҳа. Биз биринчи ўрин учун курашишимиз мумкин. Биз яхши ўйнаяпмиз", - деди Файзуллаев "РБ Спорт" нашрига.

Ҳамюртимиз "Зенит" билан ўйнаб, ғалаба қозониш мумкинлигини қўшимча қилди.

Жорий мавсумда 20 ёшли футболчи барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 23 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

23-турдан сўнг ЦСКА Россия Премьер-лигаси турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 20:34, 08.04.2024.
Ўқилди: 2051 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.