Ярим ҳимоячи Николо Дзаньоло "Астон Вилла"да 2023/2024 йилги мавсум охиригача ижара асосида ўйнайди.
Кейинчалик 24 ёшли италиялик ўз шартномасига кўра "Галатасарой"га қайтади. La Gazette dello Sport ўз саҳифаларида хабар беришича, Дзаньоло ёзда Италия чемпионатига қайтишни истайди.
Ярим ҳимоячига А Сериянинг иккита клуби - "Наполи" ва "Фиорентина" аллақачон қизиқиш билдирган.
Эслатиб ўтамиз, нуфузли Transfermarkt портали мутахассислари Николо Дзаньолони 20 миллион еврога баҳоламоқда.