Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Инглизларсиз нишонланадиган юбилей

Баҳо:
+9 | -

Кеча Тошкент вақти билан соат 16.00да Швейцариянинг Ньон шаҳрида жойлашган УЕФА қароргоҳида Европа чемпионлар лигасининг навбатдаги босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтганидан хабарингиз бўлса керак.

Бу галги қуръа аввалги йиллардагидан фарқ қилгани мени ҳайрон қолдирди. Аввалги йиллари ҳам чорак финал, ҳам ярим финалда иштирок этадиган жуфтликлар аниқланарди. Бу сафар фақатгина чорак финал босқичи учун қуръа ташланди.

ЕЧЛ чорак финалининг дастлабки ўйинлари 2-3 апрель кунлари, қуръада номи биринчи кўрсатилган жамоа майдонида ўтказишса, жавоб учрашувлари  эса  9-10 апрель кунлари қуръада номи иккинчи курсатилган жамоанинг майдонида бўлиб ўтади.

Юртимиздаги барча футбол мухлисларининг нигоҳи ҳам уша қуръага қартилгани шубҳасиз. Кимдир телевизордан,кимдир интернетдан тўғридан-тўғри жонли эфирда қуръани кўзатиш икониятига эга бўлди деб ўйлайман.

Қуръа ҳақида турли футбол сайтларида ҳам маълумотлар берилганидан хабарим бор бўлсада, қуръадаги жуфтлик рақибларнинг имкониятларини баҳолаган ҳолда, мен ҳам ўзимнинг тахминимларимни ўз қизиқишим туфайли билдириб ўтишни лозим топдим.

"Малага" (Испания) — "Боруссия" (Дортмунд, Германия)
Ушбу жуфтликда яққол фаворит жамоани кўрсатиш анча қийин бўлса керак, лекин ҳар иккала ўйин ҳам қизиқарли булиши кутилмокда. Имконият ҳар иккала жамоада ҳам тенг деб ҳисоблайман. 50%-50%.

"Реал" (Мадрид,Испания) — "Галатасарой" (Туркия)
Бу жуфтликда аниқ яққол фаворит бу — «Реал», бироқ «Галатасарой» таркибида «тажрибали-қариялар» борлиги сал озроқ имконият бериши мумкин. 65%-35%.

"ПСЖ" (Франция) — "Барселона" (Испания)
Бу жуфтликда ҳам яққол фаворит «Барселона» клубидир. ПСЖда эса сўнгги пайтлари дунё юлдузлари даражасидаги футболчилар жамлангани озгина имконият бериши мумкин. 35%-65%.

"Бавария" (Германия) — "Ювентус" (Италия)
Бу жуфтликда яққол фаворит йуқ десам ҳам бўлаверади, лекин тактик жиҳатдан қараганда озгина устунлик туринликларда бўлиши мумкин. Аммо таркиб борасида «Бавария»да яхши ижрочи ўйинчилар сал кўпроқ. 50%-50%.

Бу менинг ЕЧЛга қизиқишим сабаб ўз тахминимларим, холос. ЕЧЛ ярим финалига йўл олган бахтли жамоалар ўртасидаги қуръа ташлаш маросими 12 апрель куни бўлиб ўтар экан. Шу куни ярим финал санасини ҳам билиб оламиз . Энди бу бошқа масала.

Яна бир нарсани қўшимча келтириб ўтсам. ЕЧЛ чемпионлар лигасининг финали орадан икки йил ўтиб яна  Лондондаги машҳур "Уэмбли" стадионида 25 май санасида бўлиб ўтади. Нима сабабдан икки йил ичида битта стадионда ЕЧЛнинг финали яна ўтказиляпти деган саволга жавоб берар эканмиз, жорий йилда Англияда замонавий футболнинг ташкил этилганлигининг 150 йиллик юбилейи нишонланиши шу қарорга келган десак янглишмаган бўламиз. Лекин, афсус, Англия халқи ўз ўйида ўтадиган шундай катта тадбирдан қуруқ қолишди. Бунга сабаб қилиб инглиз жамоаларининг ЕЧЛнинг чоракфиналига чиқолмагани билан изоҳласак бўлади. Уларга келаси ЕЧЛда омад тилаб қоламиз.

Абдумажид Қодиров (UZBEKISTONIM  никли мухлис)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:30, 16.03.2013.
Ўқилди: 7345 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [4247]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4213]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3558]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3523]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3248]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2488]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2214]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2177]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [2035]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2034]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик