"Гавр" клуби президенти Жан-Мишель Руссье "ПСЖ"ни Франция чемпионатининг 28-турида "Клермон" билан ўйинда (1:1) майдонга туширган таркибини танқид қилди. Парижликларнинг ярим захира таркиб билан майдонга тушиши функционерга ёқмади.
"Бу Франция чемпионатига нисбатан мутлақо ҳурматсизлик, бошқа қўшадиган ҳеч қандай фикрим йўқ. Мен шунчаки "Манчестер Сити" ва "Арсенал"нинг сўнгги ўйинлардаги таркибларини солиштираман, бу икки клуб сешанба куни Чемпионлар лигасида, "ПСЖ" эса чоршанба куни ўйнайди... таркибларга қаранг, Англия чемпионати нима учун эканлигини тушунасиз. Иқтисодий жиҳатдан муваффақият қозонади, мунтазам равишда Чемпионлар лигасида ғалаба қозонади... Агар ўзимизга шу саволни берсак, жавобимиз бор", - деди Руссье RMC Sport билан суҳбатда.
10 апрель куни "ПСЖ" "Барселона" билан Чемпионлар лигасининг чорак финал биринчи учрашувини ўтказади.