Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти “Лос-Бланкос”нинг ёш футболчилари ўйинига юқори баҳо берди.
"Бу менинг фаолиятимдаги энг кучли ёш футболчилар гуруҳими? Ҳа, мен шундай деб ўйлайман. Фаолиятимда кўплаб ёш ўйинчилар бўлган, лекин менинг фикримча, бу гуруҳ жуда яхши ва бу клуб ва футболчиларнинг ўзлари учун ажойиб келажак бўлади, чунки улар жуда яхши.
Уларда тажриба йўқ, лекин иштиёқи катта, бизда фахрийлар ва ёш футболчилар ўртасида яхши алоқа бор.
Сўнгги икки-уч йил ичида улар билан мулоқот жуда яхши бўлди", - дея Анчелоттининг сўзларини келтирмоқда TNT Sports.