Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

"МЮ" ҳимоячиси камида икки ҳафтага сафдан чиқди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Скотт Мактоминай тиззасидан олган жароҳати сабаб 2-3 ҳафта майдонга туша олмайди.

Мактоминай кутилмаганда ўтган якшанба куни "Ливерпул"га қарши (2:2) АПЛ доирасидаги ўйинда "МЮ" таркибидан четда қолди.

Daily Mail нашри хабарига кўра, бундан уч кун олдин "МЮ" "Челси" меҳмони бўлиб, 4:3 ҳисобида мағлуб бўлганида, Скотт тиззасидан жароҳат олган.

Муаммо жиддий ҳисобланмайди ва жарроҳлик амалиётини талаб қилмайди, бироқ Adidas билан шахсий ҳомийлик шартномасини имзолаган Мактоминай икки-уч ҳафтани ўтказиб юборади.

Шу тариқа, 27 ёшли шотландиялик футболчи 21 апрель куни “Уэмбли”да бўлиб ўтадиган “Ковентри”га қарши Англия кубоги ярим финалида майдонга тушмаслик хавфи бор.

Киритилди: 23:17, 09.04.2024.
Ўқилди: 1144 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик