Харри Кейн жорий Чемпионлар лигасида тўпурарлар рўйхатида биринчи ўринга чиқиб олди.
Чемпионлар лигасининг 1/4 финалида “Бавария” форварди “Арсенал” дарвозасига пенальтини аниқ амалга оширди ва жорий турнирдаги 7-голини киритди.
Тўпурарлар рўйхатида иккинчи ўринни ҳар бири 6 тадан голга эга Килиан Мбаппе, Антуан Гризманн ва Эрлинг Холанд бўлишиб турибди.