Орельен Тчуамени "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади.
“Реал” ҳимоясининг марказида ўйнаган франциялик футболчи Чемпионлар лигаси чорак финали ўйинининг 1-дақиқасидаёқ қўполлик ишлатиб, Жек Грилишни майдонга йиқитди. Бош ҳакам Франсуа Летексье мадридлик футболчига сариқ карточка кўрсатди, шу сабабли у иккинчи ўйинда иштирок эта олмайди.
Шунингдек, Винисиус Жуниор, Эдуардо Камавинга ва Жуд Беллингем дисквалификаcия хавфи остида ҳаракат қилмоқда.