"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши тўпга эгалик қилиш борасида энг ёмон ўйинларидан бирини ўтказди.
Чемпионлар лигасининг биринчи чорак финал учрашувида жамоалар дуранг қайд этишди (3:3).
Мадридликлар бу ўйинда 38 фоиз тўпга эга бўлишди. Бу "Реал Мадрид"нинг Чемпионлар лигаси уй учрашувида тўпга эгалик қилиш бўйича учинчи энг ёмон рекордидир.
Бундан ташқари, мураббий Пеп Гвардиола жамоаларига қарши ўйинларда яна иккита ҳолат қайд этилган.
"Реал Мадрид"нинг Чемпионлар лигасида ўз уйида тўпга эга бўлиш борасидаги энг ёмон учта ўйини:
– 2011-йилда Гвардиоланинг “Барселона”сига қарши 24%;
– 2014-йилда Гвардиола бошчилигидаги “Бавария”сига қарши 28%;
– 2024-йилда Гвардиоланинг “Манчестер Сити”сига қарши 38%.