Миланнинг "Интер" клуби ёзги трансфер ойнасида ҳужумни кучайтириши мумкин бўлган икки ҳужумчини танлашга қарор қилди. Gazzetta dello Sport хабарига кўра, “нерадзуррилар” Антони Марсьяль ва Альберт Гудмундссонга қизиқиш билдирмоқда.
Исландияликнинг трансфер нархи тахминан 30 миллион еврони ташкил қилади. Марсьялга келсак, франциялик футболчини текинга олиш мумкин, чунки у тез орада эркин агентга айланади.
Италия чемпионатининг 31-туридан сўнг миланликлар 82 очко жамғариб, турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда.