Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Рустам Мирсодиқов: «Қийин ўйин бўлишини йигитларга уқтирган эдим»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон чемпионати 3-тур доирасида Бекободда кечган маҳаллий "Металлург" ва Самарқанднинг "Динамо" клублари ўртасидаги ўйиндан сўнг (0:0) мезбонлар устози Рустам Мирсодиқовнинг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

— Ўзинглар гувоҳ бўлдиларинг, ўйин қийин кечди. Дастлабки икки турдаги ғалабадан сўнг, айниқса, Фарғонадаги қарши ҳужум тактикасидан кейин, ўз ўйимизда ҳужумкор ўйин кўрсатиш руҳий жиҳатдан мураккаб бўлишини йигитларга уқтирган эдим. Бу ўйинда ҳатто мағлубиятга ҳам учрашимиз мумкин эди. Шунга қарамай, йигитлар ҳаракат қилишди, биринчи бўлимда яхши вазиятлар вужудга келди, аммо омад келмаса қийин экан. Футболда омад деган нарса ҳам бор.

— Демак, Фарғонадаги ғалабани қарши ҳужум тактикаси билан боғлайсиз, тўғрими?
— Ҳа, ушбу ғалаба қарши ҳужум тактикаси эвазига киритилди.

— Жамоа етакчилар орасида бормоқда, жамоанинг ушбу мавсумдаги омадли старти йил давомидаги мақсадларига ўзгартиришлар кирита оладими?
— Жамоада авлодлар алмашуви кетяпти, асосан ёшларга эътибор қаратяпмиз. Ушбу ёшларнинг ўзаро тил топишишлари учун вақт керак бўлади. Иложи борича мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

— Ҳикмат Ҳошимов тўғрисида сўрамоқчи эдик (Ҳикмат Ҳошимов дисквалификация туфайли дастлабки икки турни ўтказиб юборган, бугунги ўйинда ҳам ўйин тугашига саноқли дақиқалар қолганда майдонга тушди — stadion.uz)
— Ҳошимовда ўйин амалиёти кам бўлганлиги учун таваккал қилмадик, ишонаманки, у кейинги ўйинлара ёрдам беради. У тажрибали ўйинчи.

— Жамоанинг омадли стартида Туркиядаги йиғиннинг таъсири борми?
— Албатта. У ерда Украина, Болгария ва Молдова жамоалари билан тўртта ўйин ўтказдик. Бу ўйинлар шогирдларимга катта дарс бўлди ва фойдали бўлди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:45, 16.03.2013.
Ўқилди: 3455 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [7649]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6192]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5859]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3840]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2930]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2254]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2226]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2175]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1947]

Моуриньо «Реал» учун тўртта трансфер мақсадини белгилади [1927]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик