16 ёшли Франко Мастантуоно Испаниянинг иккала топ-клубининг нишонига айланган. Ким у?
21 апрель куни "Сантьяго Бернабеу"да бўлиб ўтадиган "Эль Класико" олдидан "Реал" ва "Барселона" нафақат Испания чемпионати, балки трансфер бозорида ҳам ўзаро кураш олиб боришмоқда. Икки топ-клубнинг 2024 йил ёзида камида битта умумий мақсади бор - Франко Мастантуоно билан шартнома имзолаш. Шартномасида Аргентина терма жамоаси учун рекорд даражадаги тўлов банди бўлган 16 ёшли ярим ҳимоячи Мадрид ва Каталония пойтахти ўртасида танлов қилиш учун ноёб имкониятга эга бўлди.
Икки ой олдин Мастантуоно "Ривер Плейт" сафидаги илк голини Аргентина кубоги доирасида киритди. Франко асосий таркибга тушиб, иккинчи бўлим ўрталарида ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди ва якунда жамоаси йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Ўша куни ярим ҳимоячи рекорд ўрнатди - 16 ёш, 5 ой ва 24 кунлигида у "Ривер Плейт" тарихидаги энг ёш гол муаллифига айланди. Мастантуоно Хавер Савиоланинг ютуғини ортда қолдирди.
Яна бир ой ўтгач, "Ривер Плейт" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2026 йил охиригача узайтирди ва шартномада товон пули миқдори 45 миллион еврони ташкил этди. Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, келишувда трансфер ойнасининг сўнгги 10 кунида ҳам кўрсатилган. Бу эса Аргентина футболи тарихидаги энг катта товон пули ҳисобланади.
“Барселона” молиявий аҳволи билан ёш футболчи учун бунчалик пул тўламаса керак. Масалан, “Ривер Плейт” ўзининг яна бир кучайиб бораётган юлдузи 18 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи Клаудио Эчеверрини январ ойида “Манчестер Сити”га 18,5 миллион еврога сотиб юборди.
Marca хабарига кўра, "Реал" Мастантуоно ва "Лилл"нинг 18 ёшли ҳимоячиси Лени Йоро билан имкон қадар тезроқ шартнома тузмоқчи, чунки Мадрид клуби раҳбарияти асосий таркибни кучайтиришда асосий эътибор ёш футболчиларга қаратилиши керак, деб ҳисобламоқда. Diario Sport хабарига кўра, "Барселона" ҳам Мастантуонони сотиб олишга қизиқмоқда, чунки Каталония клуби Франко дунёнинг энг яхши футболчиларидан бирига айланишга қодирлигига ишончи комил. Қолаверса, "Барса" аргентиналик бошқа жойга эмас, балки уларга ўтишни афзал кўради, деб ўйлайди. Шу билан бирга, Мастантуоно ҳар қандай ҳолатда ҳам янги жамоага 2025 йилнинг августида, 18 ёшга тўлгандагина қўшила олади.
Шу кунгача Франко “Ривер Плейт” сафида 10 та ўйин ўтказиб, биттагина гол урди. Мастантуоно Аргентина U-17 терма жамоаси сафида тўққизта ўйин ўтказган, Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйинида битта гол урган ва ЖЧ-2023 да Венесуэла билан ўйинда пенальти тепган.
Мастантуоно Буенос-Айрес провинциясининг Азул шаҳрида туғилган ва маҳаллий жамоада футболни ўрганишни бошлаган, шу билан бирга у теннис билан жиддий шуғулланган. 2017 йилда “Ривер Плейт” академиясига таклиф қилишган, аммо ота-онаси ўғлининг теннис бўйича ажойиб карерасини яратишига умид қилгани учун оила рад жавобини берган. Шунга қарамай, 2019 йилда Франко Аргентинадаги топ-клуб мактабида ўқишни якунлади.
Ёшлар даражасида Мастантуоно кучли ўсди 15 ёшида у ҳатто Аргентина ёшлар терма жамоаси йиғинига таклиф қилинди. Шу боис ўтган йили "Ривер Плейт" бош мураббийи Мартин Демичелис ярим ҳимоячини асосий таркибга олиб келганди. 2024 йилнинг январида "Ривер Плейт" сафида дебют қилган Франко клуб тарихидаги учинчи энг ёш футболчига айланди.
Мастантуоно ҳужумкор марказий ярим ҳимоячи ёки вингер сифатида ўйнай олади. У чапақай, шунинг учун қанотда уни ўнгда ишлатиш яхшироқдир. Франко ажойиб дриблинг ва ажойиб зарбага эга, жумладан, жарима зарбаларини тепишда, у жуда креатив ва етакчилик фазилатларига эга.
“Ривер Плейт”да мен доим Начо Фернандесга қараганман, у менга етук футболчидек туюлади. Матиас Суарес ва Хулиан Алвареснинг ҳаракатларини кўчириб олишга ҳаракат қиламан. Доим кумирим Мессини кузатаман. Неймар ва Фил Фоденни томоша қилишдан завқланаман”, - дейди Франко.