Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Себастьян Аллер Европа Чемпионлар Лигаси чорак финали доирасида “Атлетико”га қарши биринчи ўйинда гол урди.
Учрашув Испанияда бўлиб ўтди ва немисларнинг 1:2 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди. Шу тариқа, ивуарлик тўпурар нуфузли турнирнинг 13та учрашувида 12та гол урди. Фақат битта футболчи буни тезроқ бажара олган. Гап "Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд ҳақида кетмоқда. Скандинавиялик футболчи ўнта ўйинда 12 та гол уришга эришган, дейди Opta нашри
"Боруссия" ва "Атлетико Мадрид" ўртасидаги жавоб учрашуви келаси ҳафта Дортмундда бўлиб ўтади. Бу жуфтлик ғолиби ярим финалда "ПСЖ" ёки "Барселона"га қарши ўйнайди.