Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

Қиммат омадсизлар: Санчес, Торрес, Шевченко...

Баҳо:
+ | -

Трансферлар доимо ҳам кутилганидан натижа бермайди...
Калвин Филлипс "Вест Хэм"га ижарага берилганида, ҳамма инглиз ярим ҳимоячисининг ишлари юришиб кетишини кутган эди. Аммо ундай бўлмади. Бундан атиги икки йил илгари Марцело Бьелсанинг "Лидс"ида асосий таркиб футболчиси ва сардор бўлган Филлипс, на "Вест Хэм"да, на "Манчестер Сити"да ўз ўрнига эга бўла олди. Шу сабабли, унинг Англия терма жамоасидаги ўрни ҳам хавф остида қолмоқда. Қуйида Филлипснинг тақдирига ўхшаш номлар ҳақида сўз боради.

Алексис Санчес "МЮ"да

"Қизил иблислар" 2018 йилда ўз қўлида ажойиб ҳужумчи борлигига ишонар эди. Негаки, бу пайтга қадар Санчес "Арсенал"да АПЛнинг энг ёрқин вакилига айланиб улгурган эди. Чили терма жамоаси аъзоси учун "Манчестер Юнайтед" Генрих Мхитарян ва 35 миллион фунтни "Арсенал"га тақдим этади. Санчес манкунианликлар сафида ҳафтасига 560 минг фунт маош олади. Аммо у ўзидан кутилган ўйинни намойиш эта олмайди. Шу сабаб, вингер "Интер"га ижарага бериб юборилади.

Фернандо Торрес "Челси"да

"Ливерпул"да Торрес, таъбир жоиз бўлса, гол машинаси эди. El niño мерсисайдликлар сафида 142 та ўйинда майдонга тушиб, 81 та голга муаллифлик қилади. 2011 йилда "Челси" Торресни 50 миллион фунтга харид қилган. Испаниялик афсона Лондонда фақат аввалги номининг соясида яшади холос. Торрес 3 мавсум давомида "Челси" сафида мос равишда 903 дақиқа, 24 та ўйин ва 11 соат майдонда ҳаракат қилган холос.

Эден Азар "Реал"да

Азар ўтган ўн йилликда АПЛ ва дунё футболи кўрган энг ёрқин плеймейкерлардан бири эди. "Челси" билан бельгиялик фантастик даражага кўтарилади. Шу сабабли 2019 йилда "Реал" Азар учун 150 миллион фунт сарф этади. Ортиқча вазн, жароҳатлар ва Анчелотти билан келишмовчилик орқасидан Азар атиги 32 ёшида футболни йиғиштиришга мажбур бўлган.

Пепе "Арсенал"да

"Арсенал" 2019 йилда Николя Пепе учун "Лилль" ҳисобига нақ 72 миллион фунт ўтказиб берган. Тўпчилар мухлислари ундан кўп нарсани умид қилган эди. Ўша пайтдаги менежер Унаи Эмери Пепедан фойдаланишга ҳаракат қилди. Аммо ҳаммаси орқа томонга кетди. Пепе "Арсенал" сафида 116 баҳсда 27 бор рақиб дарвозасини ишғол эта олди холос. Ўтган йили ёзда Пепе эркин агент сифатида Лондон клубидан кетди.

Андрей Шевченко

Ҳеч ким Шевченкони бундай омадсиз харид бўлишини кутмаган эди. Украиналик суперюлдуз 2006 йилда "Милан"дан 40 миллион фунтга сотиб олинади. Ундан олдин эса ҳужумчи "Олтин тўп"га лойиқ кўрилганди. "Челси" учун у 77 та ўйинда 23 тагина гол уришга эришган холос. Ваҳоланки, Шевченко "Милан" билан 7 мавсумда 173 та голга муаллифлик қилганди.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 22:30, 11.04.2024.
Ўқилди: 1317 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.