Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Жуд Беллингем: «Бунчалик тезкор муваффақиятни орзу ҳам қилмагандим...»

Баҳо:
+ | -

«Реал» ўйинига реактив тезликда тўлиқ мослашган Жуд Беллингем бир уринишда «Олтин тўп»-2024 учун фаворитлар қаторига қўшилди.

Англиялик вундеркинд яқинда Sky Sports нашрига ихчам интервью берди ва мавсумнинг финиш қисмида ҳам айни суръатини пасайтирмаслигини баралла таъкидлади.

Жорий мавсумнинг  қолган қисми

- Ҳозирги асосий мақсадим - совринлар. Ўз мамлакатим миллий жамоаси ва клубимга муваффақият йўлида имкон қадар кўпроқ ёрдам бериш баробарида таърифланмас тажриба тўплаб бориш, гўзал ғалабалардан ширин хотиралар сақлаб қолишни хоҳлайман.

«Реал» либосидаги  голлари

- Шунчаки майдонга тушиб, зиммамга юклатилган вазифани сифатли бажаришга уриняпман. Ҳаммаси ҳаракатдан. Асосийси мухлислар ўйин услубимни маъқул кўрмоқдалар ва бу ҳам дадиллик бағишлаяпти. Одатда тўп билан кўп ҳаракатланаман - бу шунчаки, роҳат. Очиғи, майдондаги ўйин воситасида мухлислар билан мулоқот ўрнатаман, гўё. Оддий айтганда, улар мени ўз қаторларида ҳис этишларини истайман. Мухлислар менга назар солиб, айни кўнгилдаги футболчини кўришлари керак. Ўзи футболда мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари жамоа учун жуда кўп нарсани англатади. Агар мухлислар мамнун бўлишса, биз ҳам кайфиятни ошириб, янада яхшироқ ўйнаймиз.

Орзу сари ҳаракат

- «Уэмбли»да Англия миллий жамоаси ёки «Бернабеу»да «Реал» учун ўйнаганимда, баъзан туш кўрмаётганимга ишонч ҳосил қилиш учун ўзимни чимчилаб қўйишимга тўғри келади. Очиғи, ҳеч қачон бунчалик тезкор муваффақиятни ҳатто ўйлаб ҳам кўрмагандим. Албатта, бу йўлда менга ёрдам берган ҳар бир кишидан бағоят миннатдорман.

Ён-атроф таъсири

- Атрофимда мени кучли қўллаб турадиган катта гуруҳ бор: оилам ва дўстларим. Улар осмонларда учишимга йўл қў­йишмайди - ҳаммаси назорат остида. Ҳозирда ўзимни бахтли болакайдек енгил ҳис қиляпман. Ҳа, ҳар куни ҳамма қатори кунлик ишимга бораман, фақат кўпчиликдан бахтиёрроқман. Зеро, ишимни жуда яхши кўраман.

Англия миллий  жамоаси муҳити

- Хендерсон билан суҳбатлашганимда, у менга ҳавас қилишини яширмади: «Терма жамоага бугунгидек яхши муҳит ҳукмрон даврда келганинг - бу омадинг чопгани. Бизнинг даврда эса ҳаммаси бошқароқ эди. Дейлик, ёш йигитчалар бунчалик илиқ қарши олинмасдилар...». Демак, ҳозирги муҳит ва муносабат қадрига етишим шарт. Умуман, Хендерсондан жуда миннатдорман. У жамоага мослашиш ва масъулият ҳамда юқори босим юкини енгишимда катта ёрдам берди. Чин намуна.

Мавсум таассуротлари

- Испаниядаги турмуш тарзига мослашиш, «Реал» клуби ва Англия миллий жамоаси аъзоси сифатида улкан масъулият босимини кўтариш осон бўлгани йўқ. Қийинчиликлар ўз йўлига, асосийси, ҳаммаси жуда зўр ривожланди. Ҳамон шу тажрибадан завқланяпман.

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 16:26, 12.04.2024.
Ўқилди: 899 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.