Каталониянинг "Барселона" клуби бош мураббийи Хави Эрнандес жамоага янги келган Витор Рокенинг ўйин вақти ҳақида гапирди.
"Роке "Барселона"га ўтгандан кейин яхшиланди. Бу бизга келажакда кўп нарса бера оладиган футболчи. Эҳтимол, у кейинги ўйинда майдонда кўп дақиқаларга эга бўлади.
У ҳали ҳам бизнинг позицион ўйинимизни тушуниши керак", - деди мутахассис. Испания чемпионатининг 31-тури доирасида “кўклар” меҳмонда “Кадис”ни қабул қилишади.
Ўйин 13 апрель куни бўлиб ўтади ва 00:00да бошланади.
Жорий мавсумда Роке “Барселона” сафида 12 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди.