"Кадис" - Жоау Феликс учун Испания чемпионатидаги энг "қулай" рақиб ҳисобланади. “Барселона” форварди кечаги ўйиннинг 37-дақиқасида рақиб дарвозасига аниқ зарба берди.
Opta хабарига кўра, Феликс аллақачон Ла Лигада "Кадис" билан ўзи ўйнаган бешта учрашувда олтита гол урган - бу бошқа рақибларга қараганда кўпроқ.
Португалиялик футболчи 2019-йилдан бери Испанияда тўп тепмоқда, у “Бенфика”дан “Атлетико”га 127 миллион евро эвазига ўтган.
Жорий мавсумда 24 ёшли футболчи ижара асосида "Барселона" сафида тўп тепмоқда.