“Барселона” клуби янги бош мураббий қидиришни тўхтатди.
Diario Sport хабарига кўра, Каталония клуби спорт директори Деку Роберто Де Зерби билан боғланган, бироқ “Брайтон” билан тузилган шартнома ва юқори товон пули туфайли унинг номзодини рад этишга қарор қилинган.
Шунингдек, Барселонада немис мутахассисини таклиф қилиш ғояси ҳам ўз ўрнини йўқотмоқда — ҳозиргача ягона немис мураббийи Ханс-Дитер Флик номзодлар қаторида эди. Клуб, шунингдек, таклиф этилган мутахассис “Барселона” ва Ла Лигага мослаша олмаслигидан ҳам хавотирда.
Маълум қилинишича, айни дамда клуб Хави мавсум охирида “Барселона”ни тарк этиш ҳақидаги қарорини ўзгартириши мумкинлигини истисно қилмаяпти — клуб президенти Жоан Лапорта агар Хави клубни тарк этиш ҳақидаги фикрини ўзгартирса, уни мамнуният билан қўллаб-қувватлайди. Аммо Хави ҳали қарори ўзгаргани ҳақида оммага маълум қилмади. “ПСЖ” ва “Реал”га қарши бўлиб ўтадиган ўйинлар Хави келажагига асосий таъсир кўрсатиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Агар Хави кетиш фикридан қайтмаса, “Барселона”нинг биринчи варианти “Барселона B” футболчиси Рафаэл Маркес бўлади.
Маркес 2003 йилдан 2010 йилгача Каталония клуби шарафини ҳимоя қилган.