"Барса" келаси ёзда молиявий муаммолар туфайли трансфер бозорида чекланган бўлади.
Клуб спорт директори Деку ижарага олинган Жоау Канселу ва Жоау Феликсни, шунингдек, яна иккита трансферни сақлаб қолиш устида ишламоқда. "Барселона" ёзда ҳимоячи, ярим ҳимоячи ва чап қанот ҳимоячисини сотиб олмоқчи. Айни пайтда фақат арзон вариантлар кўриб чиқилмоқда.
"Барселона" трансфер бозорида фаолроқ бўлиши учун жамоанинг ҳозирги футболчиларидан бирини катта суммага сотиши керак. Деку шундай келишувни уюштиришга ҳаракат қилмоқда. У кўп ўйин амалиётига эга бўлмаган футболчилар билан бу борада бир неча бор учрашувлар ўтказган. Бироқ айни дамда Деку танлаган футболчилардан ҳеч бири "Барселона"ни тарк этишни истамаяпти.