"ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоасининг Чемпионлар лигасидаги муваффақиятидан хурсанд.
Париж гранди чорак финал жавоб учрашувида “Барселона” устидан қозонилган ғалаба (4:1) эвазига ярим финалга чиқишга муваффақ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, биринчи учрашувда "ПСЖ" ўз майдонида мағлуб бўлганди – 2:3.
"Мен парижлик эканлигимдан фахрланаман. Мен бу клубда ўйнаганимдан ва ўз мамлакатим пойтахти шарафини ҳимоя қилганимдан хурсандман.
Мен шу ерда ўсганман ва бу мен учун алоҳида воқелик. Бундай оқшомларни бошдан кечириш жуда ёқимли.
Менинг орзум – "ПСЖ" билан Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш. Биз финалга чиқиш учун қўлимиздан келганини қиламиз", деди “Барселона”да дубл қайд этган Мбаппе ўйиндан кейинги интервьюсида.