"Бавария"нинг собиқ дарвозабони ва бошқарув кенгаши аъзоси Оливер Кан клубнинг ҳозирги муаммоларида бош мураббий Томас Тухелнинг айби йўқлигига шама қилди.
“Тухель Европадаги энг кўп орзу қилинган мураббийлардан бири. У Парижда юлдузлар билан тўла кийиниш хонасини бошқарган ва "Челси" билан Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган. Бироқ у Мюнхенда қийинчиликларни бошдан кечирмоқда. Бу кўп нарсадан далолат беради", - дея Кан сўзларини келтиради журналист Кристиан Фалк.