"Барселона" спорт директори Деку ҳалигача бош мураббий Хави Эрнандеснинг клубда қолиши мумкинлигини инкор этмаяпти.
Каталониялик мураббий мавсум охирида кетишга яна январь ойида қарор қилган ва шундан бери журналистлар мутахассисдан бу борадаги фикрини ўзгартирдими ёки йўқми, деб тинмай сўрашмоқда.
Хави ўз қарорига собит туради, аммо клуб барибир вазият ўзгариши мумкинлигига ишонмоқда.
"Хави бизнинг лойиҳамизнинг бир қисмидир. Биз ҳар доим унинг клуб ҳаётида қандай фаол иштирок этиши ҳақида гаплашардик.
Мавсум давом этар экан, у шундай қарорга келди, аммо келажакда у билан бу масалани муҳокама қиламиз.
Агар у қолишга қарор қилса, биз жуда хурсанд бўламиз", - деди Деку.