"Милан" ва Италия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Арриго Сакки, албатта, клубнинг бугунги ўйинларини диққат билан кузатиб боради. У "Милан"нинг португалиялик етакчиси Рафаел Леаунинг беқарор ўйинлари ҳақида фикр билдирди. Унинг сўзларига кўра, сабаблардан бири футболчининг темпераменти бўлиши мумкин.
"Леаунинг темпераменти генетикдир. Шунинг учун пасайишлар, шунинг учун юқорилашлар мавжуд. У топ футболчига айланиши мумкин, салоҳият бор, лекин бунинг учун у ўзи билан урушда ғалаба қозониши керак", - дея Сакки сўзларини келтиради pianetamilan.it.
Леау Италия клубида 2019 йилдан бери ўйнаб келмоқда, унгача бир мавсум Францияда ўтказган.