«Бавария» ҳужумчиси Марио Гомес жамоасининг келажаги ҳақида фикр билдирди.
«Менинг келажагим ҳақидаги барча саволларни ёмон кўраман. Менинг ишим — футбол ўйнаш. Келажагим борасидаги барча саволларга «Бавария» жавоб беради.
Шунчаки футболчиман, шунинг учун клубда қолиш ёки кетишим менинг қўлимда эмас.
«Бавария»да мени барча нарса қаноатлантиради. Агар клубни ўзим учун энг яхши вариант деб билмаганимда, шартномани узайтирмаган бўлар эдим.
Гвардиола мураббий бўлган вақтда«Барселона» мен билан қизиққан эди, лекин мен Мюнхенда қолишга қарор қилдим. Менимча мураббий биринчи навбатда таркибни шакллантиради, кейинчалик қандай ўйнашни ўйлаб кўради.
Агар жамоага Месси келадиган бўлса, мен ҳам бошқа футболчилар ҳам керак бўлмай қоламиз»,- дейди Гомес.