"Шахтёр" ва Украина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Георгий Судаков келаси ёзда бошқа катта клубларга ўтиши мумкин.
Аввалроқ, Украина клуби Судаков ёзги мавсумда юқори мақомга эга клубга ўтишини маълум қилганди.
Evening Standart нашрининг ёзишича, Судаковга Премьер-лиганинг бешта топ клуби қизиқиш билдирмоқда.
Ушбу рўйхатга "Арсенал", "Челси", "Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" киради.