“Рома” бош мураббийи Даниэле Де Росси Европа лигаси 1/4 финалининг жавоб ўйинида “Милан”ни мағлуб этиб (2:1) сўнг, ярим финалда Хаби Алонсо билан бўладиган қарама-қаршиликдан умидлари билан ўртоқлашди.
“Мен ҳеч қачон Хаби Алонсо билан мураббий сифатида жанг қилмаганман, лекин у ажойиб иш қилади. Мен у билан кўп марта футболчилик фаолиятимда учрашганман ва ўйлайманки, биз доимо бир-биримизни ҳурмат қилганмиз. Биз тайёр бўламиз. "Байер" бу мавсумда мағлуб бўлмади, аммо бу уларнинг мағлуб бўлмаслигини англатмайди", - дея Де Россидан иқтибос келтиради УЕФА матбуот хизмати.