Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

ЦСКА Аббос Файзуллаевни U23 Осиё кубогига қачон қўйиб юборишини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

ЦСКА клуби матбуот хизмати ярим ҳимоячи Аббос Файзуллаевни U23 Осиё кубогига қачон қўйиб юборишини маълум қилди.

"Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан кўптармоқли мустаҳкам алоқалар ўрнатилганини кўпчилик билади. Шубҳасиз, Париж олимпиадаси учун саралаш босқичини ўтаб берадиган ёшлар ўртасидаги Осиё кубогининг муҳим эканини тушунамиз. Ўзбекистон олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритиб, тарихий воқеани қайд этиши мумкин. Шу боис, ушбу мусобақага Ҳукумат даражасида эътибор қаратилмоқда.

Аммо, шу билан биргаликда, ҳамкорларимиз клуб учун мавсумнинг муҳим палласи кечаётганини тушуниб турибди. Зич тақвим бизни кутиб турибди. Жамоа пайшанба куни «Спартак» клубига қарши муҳим ўйинни ўтказади. Мухлислар учун мазкур дерби қанчалар аҳамиятга эга эканини ортиқча тушунтириш шарт эмас. Айнан мазкур баҳсга қадар U23 Осиё кубогининг гуруҳ босқичи якунига етади. Ишончимиз комил, Ўзбекистон гуруҳ босқичини муваффақиятли босиб ўтади. Аббос эса «Спартак»га қарши ўйиндан кейин Осиё кубогининг чорак финалдан бошлаб Ўзбекистонга ёрдам бериши мумкин.

Муҳим ўйинларда мамлакат шаънини ҳимоя қилиш ҳар бир футболчи учун шарафли вазифа. Унда иштирок этиш Файзуллаев учун қанчалик муҳим эканини биламиз. Узоқ давом этган ва юқори даражадаги музокаралардан сўнг барча томонни қаноатлантирувчи ечим топилди.

Биз Аббосга муваффақият тилаган ҳолда унинг жамоага қайтишини кутамиз. Осиё кубогининг финал ўйини 3 май кунига белгиланган", — дейилади ЦСКА матбуот хизмати тарқатган хабарда.

Манба: stadion.uz

Маълумот ўрнида. ЦСКА - "Спартак" ўйини 25 апрель куни бўлиб ўтса, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси чорак финал баҳсини 26 апрель куни ўтказади.

Киритилди: 22:19, 19.04.2024.
Ўқилди: 11828 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3352]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2199]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1908]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1904]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1885]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1735]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1733]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1608]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1555]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1437]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик