Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Илк чемпионлик таъми ширин бўлади

Баҳо:
+ | -

Қуйида XXI асрда ўзининг илк чемпионлигига эришган клублар билан танишиб чиқинг.

АПЛ. "Лестер". 2015-2016 йилги мавсум. Ташкил этилган вақти: 1884 йил

Клаудио Раньери ва унинг афсонавий "Лестер"и. "Тулкилар" етакчилари – Варди, Махрез, Канте, Шмейхеллар мухлислар оғзида энг эсда қоларли номлардир ва шу кунгача Шарқий Мидленд жамоасининг ғалабаси футбол тарихидаги энг ақл бовар қилмас ғалабалардан бири ҳисобланади.

Бундеслига. Вольфцбург. 2008-2009 йилги мавсум. Ташкил этилган: 1945 йил

Бу йилги "Байер"нинг сенсацияси биринчиси эмас. Ўша олтин "Вольфцбург"ни Феликс Магат бошқарган, у чемпионлик мавсумидан кейин бундай муваффақиятга яқинлаша олмади, лекин "Фулхэм"да эсга қолган Премьер-лигадаги биринчи немис мутахассисига айланди. Асосий юлдузлар гол муаллифлари - бразилиялик снайпер Графите (28 гол) Эдин Жеко (26 гол) эди. Жеконинг карьераси ҳаммага яхши маълум, Графите эса 2011 йилда "Ал-Аҳли"да ўйнаш учун БААга "сакраб" кетди ва кейинчалик ўз ватани Бразилияда "изсиз ғойиб бўлди" ва у ерда фаолиятини тугатди. Клуб Андреа Барзальи ва Кристиан Заккардо тимсолида ажойиб итальян тандемига эга эди. Бу жамоанинг энг содиқ футболчиларидан бири эса швейцариялик дарвозабон Диего Бенальо эди.

Лига 1. "Монпелье". 2011-2012 йилги мавсум. Ташкил этилган йили: 1919 йил

«ПСЖ» эндигина юксалишни бошлаган ва янги даврда илк совринни қўлга киритишга яқин қолганди, аммо ўша мавсумда 21 та гол урган Оливье Жиру пойтахт бойларининг йўлида тўсқинлик қилди. Ўшанда Юнес Беланда, Бенжамин Стамбули, Хилтон ва Реми Кабелла жамоасининг ғалабаларига муҳим ҳисса қўшган. Бу жамоани Рене Жирард бошқарган, унинг учун бу натижа нафақат мураббийлик соҳасидаги энг зўри, балки ягонаси ҳам бўлганди.

Ла Лига. "Депортиво" 1999-2000 йилги мавсум

Аргентина терма жамоасининг ҳозирги бош мураббийи Лионель Скалони ўша жамоада тўп тепган, бироқ у бу жамоанинг ёрқин авлодидан йироқ эди - у Ла Лигада бор-йўғи 18 та ўйинда, атиги 4 марта асосий таркибда майдонга тушган. Жамоанинг севимлиси эса нидерландиялик тўпурар Рой Макай бўлди, у 22 та гол урди, аммо ҳужумчининг энг юқори чўққиси 2002-03 йилги мавсумда, у "Олтин бутса"ни қўлга киритганида содир бўлган. Ўшанда "Ла-Корунялик" болаларга басклик Хавьер Ирурета устозлик қилган.

Ўша афсонавий мавсум ниҳоятда рақобатбардош бўлди: "Депортиво" бор-йўғи 69 очко билан чемпион бўлди ва 11 та мағлубиятга учради, "Реал" эса бешинчи ўринни эгаллади.

Киритилди: 22:37, 19.04.2024.
Ўқилди: 2241 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.