"Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрич АПЛ ҳақида гапирди.
Хабарингиз бор, ўз вақтида хорватиялик футболчи Англияда “Тоттенхэм” сафида тўп тепган. “Премьер-лига - бу катта синов. Бу энг яхши лигалардан бири.
Англияда футбол маданияти ўзига хос. Уни қадрлаш учун ҳис қилиш керак. Ҳар ҳафта кўплаб мухлисларни ўзига тортадиган йирик учрашувлар бўлиб ўтади.
Премьер-лигани тарк этсангиз ҳам, уни кўришдан тўхтамайсиз", - деди Модрич.