Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Менди учун даъвогарлар кўпайган

Баҳо:
+ | -

Ферлан Мендига Премьер-лиганинг топ клублари ва "Бавария" қизиқиш билдирмоқда.

28 ёшли ҳимоячининг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2025-йилда якунига етади.

Қайд этилишича, Карло Анчелотти яқинда раҳбариятга футболчини олиб қолиш истагини билдирган.

Айни дамда франциялик футболчи шартномани узайтириш бўйича таклиф олгани йўқ, бироқ клуб яқинда футболчининг вакиллари билан йиғилиш ўтказгани сабабли янги битим борасида умид қилиш мумкин.

Кўп сонли жароҳатлар туфайли Мендининг сўнгги мавсумларда маоши оширилмаган эди, клуб узоқ вақтдан буён унинг сотилиши ҳақида ўйлаётган эди.

Мендининг атрофидагилар билан "Арсенал" ва "Ливерпуль" каби клублар боғланишди, аммо мерсисайдликлар янги мураббий ким бўлишини билмагани учун музокараларни бошламади.

Яқинда "Манчестер Сити" ҳам сўров билан чиқди, бу франциялик футболчини Кайл Уокернинг идеал аналоги деб ҳисоблайди, аммо чап қанотда.

Олдинроқ ҳимоячига "Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" клублари ҳам қизиқиш билдиришганди, улар аллақачон эҳтимолий трансфернинг молиявий шартларини ўрганишмоқда.

Киритилди: 19:26, 21.04.2024.
Ўқилди: 1061 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.