Кириш Регистрация

Милан дербиси олдидан 2000дан ортиқ мухлис "нерадзуррилар"ни қўллаб-қувватлаш учун тўпланди

Баҳо:
+ | -

“Интер” мухлислари дерби олдидан жамоани қўллаб-қувватлашларини билдиришди.

TuttoMercatoWeb хабарига кўра, 2000 дан ортиқ мухлислар клубнинг машғулот майдонига йиғилиб, "нерадзуррилар"нинг 20-чемпионлиги содир бўлиши мумкин бўлган ўйин олдидан футболчиларни қутлаб, уларга далда беришди.

Мухлислар турли баннерларни намойиш қилишди (жумладан, “Рақибни ер тишлат”, “Асабийлашма, сен тўпни яхши ўйнайсан, ғалаба қозонасан”) ва қўшиқлар куйлашди.

Шунингдек, улар футболчилар ва бош мураббий Симоне Индзаги билан мулоқот қилиш имконига эга бўлишди.

Sky Sport Italia нашрининг қайд этишича, мухлислар оқими туфайли ҳимоячи Дензель Дюмфрис машинасини базага етаклай олмади ва машинани бошқа жойга қўйиб, пиёда юришга мажбур бўлди.

"Интер"нинг "Милан" билан ўйини 22 апрель куни, соат 23:45да бошланади.

Киритилди: 21:38, 21.04.2024.
Ўқилди: 1424 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3902]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3540]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3474]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3344]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2965]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2151]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2147]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2012]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1959]

Моуриньонинг «Реал» учун трансфер режалари: учта ҳимоячи нишонда [1760]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик