«Галатасарой» ҳужумчиси Дидье Дрогба ўтган йилги трансфер бозори вақтида собиқ жамоаси «Марсель»га ўтишининг ҳеч қандай имкони бўлмаганини айтиб ўтди.
«Қишки трансфер вақтида «Марсель»га ўтишим иқтисодий жиҳатдан ҳеч қанақасига мумкин эмасди. Ҳар қандай масаланинг ҳам ечими бўлади, лекин буни амалга ошириш жуда қийин эди.
Баъзи мухлислар менинг «Марсель»га қайтишга ваъда бериб, Хитойга кетиб қолганимни айтишмоқда. Лекин барчасига шу трансфер жавоб берди.
Мен ҳали ўйнай оларканман нега фаолиятимни давом эттиришимни кутишим керак? Мен уни давом эттирдим. «Марсель» эса менинг юрагимда қолади. Ҳаммаси жуда оддий»,- дейди Дрогба.