"Барселона" президенти баёнот бериб, улар RFEFдан Ламин Ямалнинг ҳисобга олинмаган голига оид барча ВАР тасвирлари ва аудиоларини сўрашларини эълон қилди.
"Барселона" президенти Жоан Лапорта, агар Ламин Ямалнинг ҳисобга олинмаган голи ҳаққоний эканлиги исботланса, "Реал Мадрид"нинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган "Эл-Класико"нинг такрорий ўйинини сўрашини истисно этмади.
"Клуб сифатида биз нима содир бўлганига ишонч ҳосил қилишни истаймиз, шунинг учун "Барселона" зудлик билан Техник ҳакамлар қўмитаси (CTA) ва Испания футбол федерациясидан (RFEF) бизга ўйин давомида яратилган барча тасвирлар ва аудиоларни тақдим этишни сўрайди" - деди Лапорта "матбуот анжуманида.