Кириш Регистрация

Париж-2024 лицензиатлари: Икки карра чемпионликни мақсад қилган Баҳодир Жалолов

Баҳо:
+-1 | -

Бўлажак ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олган ҳамюртларимиз орасида нафақат ўзбек мухлислари, балки жаҳон ҳамжамияти эътиборида бўладиган спортчилар бор. Улардан бири бокс бўйича жаҳон ва Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов.

Жалолов Баҳодир Исомиддин ўғли 1994 йил 8 июль куни Сурхондарё вилоятида туғилган. 2013 йилдан Ўзбекистон терма жамоаси таркибида. Мураббийи Тўлқин Қиличев. 2017, 2019 ва 2021 йиллар Осиё чемпионлигига эришган. 2019 йил Екатеринбург ва 2023 йил пойтахтимизда ўтган жаҳон чемпионатларида энг оғир вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган. Профессионал боксда шу пайтгача 14 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Рио-2016 Олимпия ўйинлари иштирокчиси. Токио-2020 Олимпиадасида +92 кг вазн тоифасида олтин медалга сазовор бўлган. Ушбу муваффақиятлари эвазига «Фидокорона хизматлари учун» ордени, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи" ҳамда «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвонлари билан тақдирланган.

Ханчжоу-2022 ёзги Осиё ўйинларида +92 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритиб, Париж-2024 лицензиатлари сафидан жой олди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 23:53, 22.04.2024.
Ўқилди: 5905 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8134]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4366]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4279]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3758]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3701]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3641]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3061]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2773]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2528]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2364]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик