"Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрич яқин келажакдаги режаларини қайта кўриб чиқди.
Хорватиялик фахрий жамоани тарк этишга мойил эди, чунки у асосий таркибда доимий ўринни йўқотганидан норози эди, бироқ яқинда испан ОАВлари ярим ҳимоячи шартномасини узайтиришга ва "Реал"да яна бир мавсум ўтказишга тайёрлигини хабар қилишди. "Marca" хабарига кўра, Гап шундаки, Лука вазиятга ўз нуқтаи назарини қайта кўриб чиқди: у жамоа учун муҳим бўлиб қолиш учун ҳар бир ўйинда ўйнаш умуман шарт эмаслигини тушунди. 38 ёшли футболчи яна ўзини фойдали ҳис қилмоқда ва "Реал Мадрид" раҳбариятидан қарор кутмоқда.
Айни дамда "Қироллик клуби" Модрич билан музокаралар олиб бормаяпти, бироқ тез орада муҳокамалар бошланиши мумкин.