Кириш Регистрация

Тайсон Фюри Олександр Усикка қарши жангдан бош тортса, 10 миллион фунт жаримага тортилади

Баҳо:
+ | -

Супер оғир вазн тоифасида WBА Супер, ИBF, WBО ва IBО камарлари соҳиби Олександр Усик ва WBC чемпиони Тайсон Фюри мутлақ жаҳон чемпионлиги май ойида бўлиб ўтади.

Агарда Фюри ушбу жангдан бош тортса, 10 миллион фунт жаримага тортилади. Бу ҳақида Усикнинг менежери Алесаксандр Красюк маълум қилди.

“Агар Тайсон жангда иштирок этмаса, 10 миллион фунт жарима тўлайди. Бу жанг бешинчи марта бекор бўлмаслиги учун шартномада белгиланган.

Фюри спаррингларда дубулға билан иштирок этяпти деб умид қиламиз. Ўтган сафаргидек жароҳат олмасин”, — дейди Красюк.

Усик ва Фюри ўртасидаги жанг 17 февраль санасида бўлиб ўтиши лозим эди. Бироқ Тайсон спарринг вақтида қошидан олган жароҳат туфайли жанг санаси ўзгарганди. Энди жанг санаси 18 майга ўзгартирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 28 октябрь куни Тайсон Фюри ва Френцис Нганну Ар-Риёдда рингга кўтарилганди. Якунда Фюри ҳакамларнинг қарорига кўра (94-95, 96-93, 95-94) ғалаба қозонди.

Олександр Усик сўнгги жангини ўтган йилнинг август ойида Даниэль Дюбуага қарши ўтказиб, 9-раундда техник нокаут эвазига ғалаба қозонганди.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 18:03, 23.04.2024.
Ўқилди: 686 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4970]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4718]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4389]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3948]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3583]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3559]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3433]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3015]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2777]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2434]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик