Робин ван Перси яқин келажакда тўлиқ тартибда мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин. Нидерландиянинг AD нашри ўз саҳифаларида хабар беришича, 40 ёшли мутахассис "Херенвен" билан келишувга эришишга яқин.
Клубнинг ван Персини таклиф қилиш истаги бир неча ҳафта олдин маълум бўлганди. Эслатиб ўтамиз, Робин ван Перси ҳозирда “Фейеноорд” клубида ёшлар жамоаси билан ишламоқда.